Ҳудудий бирлашма Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
2026 йил 30 октябр куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Федерация раиси Ж.Т. Саримсоқов раислик қилди. У ҳудудий бирлашманинг ҳисобот-сайлов конференциясида сайланган Кенгаш аъзоларини табриклаб, уларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Кун тартибидаги асосий масала — ҳудудий бирлашма Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш бўйича номзодлар муҳокама қилинди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Аҳроржон Асқаролиевич Раҳмоналиев ҳудудий бирлашма Кенгаши раиси этиб қайта сайланди. Унинг номзоди 21 нафар Кенгаш аъзосининг барчаси томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Дилшоджон Ғулямжанович Фазилов ҳудудий бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди. Унинг номзоди ҳам овоз беришда иштирок этган 21 нафар Кенгаш аъзосининг якдил қўллаб-қувватловига сазовор бўлди.
Йиғилиш якунида сайланган раҳбарларга билдирилган ишончни оқлаш, вилоятда истеъмолчилик ҳаракатини янада ривожлантириш, аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш вазифалари белгилаб олинди.



Post Comment