Сотувчидан истеъмолчининг 500 минг сўм пули қайтариб олинди

Сотувчидан истеъмолчининг 500 минг сўм пули қайтариб олинди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг С.Темур кўчасида яшовчи Б.Ю.нинг ўзи учун харид қилиб, мос келмаганидан сўнг сотувчига қайтарилган кийимнинг пули сотувчи томонидан қайтарилиши пайсалга солиб келинаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчига кўра, у Фарғона шаҳар Буюм бозоридан харид қилган кийимни сотувчига қайтарганлигини, сотувчи кийимни қайтариб олиб, пулини тез кунларда қилиб беришга ваъда берганлигини, лекин орадан муайян вақт ўтгач “Қачон сотилса бераман”, – қабилидаги муомалага ўтиб олганлигини маълум қилиб, пулларини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Мурожаат шаҳар жамияти мутахассислари томонидан тезкорликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мутахассисларнинг сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан берган тушунтиришлари зое кетмади. Сотувчи истеъмолчининг 500 минг сўм пулини қайтариб бериб, муаммони тезкорликда бартараф этди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin