Битта қарздорлик юзасидан иккита суд буйруғи чиқарилиши ҳолати маълум бўлди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳар Кўркам кўчасида яшовчи Х.А.нинг истеъмол кредити учун олинган товарларга тўловни кечиктирганлиги сабабидан чиқарилган суд буйруғи бўйича қарздорликни бартараф қилган бўлсада, айнан шу масалада яна бир суд буйруғи чиқарилганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчига “TEHNO BOON” МЧЖдан кредитга олинган товарлар учун тўлов кечиктирилиши ортидан 2024 йилнинг 21 декабрида суд қоғози келиб тушган. У ушбу ҳужжат билан МЧЖ ҳуқуқшуносига учраб, 2 273 514 сўм асосий қарзни бартараф қилган ва давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамларига ишни судда кўрилиши билан боғлиқ 375 000 сўм давлат божи ва 18 750 сўм почта ҳаражатларини ҳам тўлаган. Лекин 2025 йилиннг 3 январ кунига келиб унинг қўлига худди шу мазмундаги яна бир суд буйруғи келиб тушган. Шундан сўнг истеъмолчи масалага аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам сўраб Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганишда тўпланган ҳужжатлар ҳамда юқоридаги масала юзасидан “TEHNO BOON” МЧЖ масъулларидан олинган маълумотларга кўра, юқоридаги тушунмовчилик судга айнан битта масала юзасидан аризани икки марта киритиб юборилиши ортидан келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида техник хатолик натижасида судга иккинчи марта киритилган аризани кўриб чиқиш натижасига кўра суд томонидан 10.12.2024 йилда чиқарилган 2-1003-2405/63082-сонли суд буйруғини бекор қилиш бўйича ишлар амалга оширилди.
Post Comment