Қўқон темир йўл узелида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 4-майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430 сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 28-ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)ларини ташкил этиш ва аъзоликка жалб қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўқон темир йўл узелида тарғибот тадбири ташкилланди.
Қўқон темир йўл узелининг бўлим бошлиқлари иштирокида ўтказилган тадбирда раҳбар ва масъул ходимларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, қонунчилик ижросини таъминлаш ҳамда темир йўл транспорти тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий ва ҳамкорлик масалалари,Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларининг 2024 йил фаолият натижалари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг юқоридаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Унинг якунларига кўра, икки ташкилот ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Post Comment