Бир мурожаат — бир муаммонинг ечими

Бир мурожаат — бир муаммонинг ечими

Бугунги кунда мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишда тариф имкониятларидан тўлиқ ва қулай фойдаланиш истеъмолчи учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо баъзан оддий кўринган масала ҳам ҳал этилиши учун мурожаат қилишга тўғри келади.

Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Р. А. “Оила 7 Smartfon” тариф режасига қўшимча мобиль алоқа рақамини улаш масаласида қийинчиликка дуч келган. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефони орқали мурожаат қилган.

Мурожаат Қўштепа туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, “Beeline” компаниясининг масъул ходимлари билан боғланилди. Мурожаат бўйича техник бўлимга тегишли тартибда ариза қолдирилди. Ўрганиш натижасида фуқаронинг сўрови бажарилиб, “Оила 7 Smartfon” тарифига қўшимча рақам уланди.

Мазкур ҳолат яна бир муҳим жиҳатни кўрсатади: истеъмолчи хизматдан фойдаланиш жараёнида муаммога дуч келса, уни ҳал этилмайдиган масала деб қабул қилиб қўймаслиги керак. Ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилиш — амалий натижага олиб келадиган муҳим қадам. Қўштепа туман жамиятига келиб тушган ушбу мурожаат ҳам шу тарзда ижобий ҳал этилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin