Кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Ахмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилоятида «Республикада, шу жумладан Фарғона вилоятида бошқарилувчи юқумли касалликларнинг олдини олишда иммунопрофилактика тадбирларининг аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси масъуллари томонидан бошқарилувчи юқумли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида иммунопрофилактика тадбирларини ташкил этиш, мавсумий касалликларга қарши курашиш ва уларнинг тарқалишини чеклаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари кириб келаётган қиш мавсумини хавфсиз ва талофатларсиз ўтказиш, эҳтимолий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида маъруза қилдилар. Мазкур йўналишларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Анжуман давомида юқумли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мавсумий хавф-хатарларга тайёргарлик кўришда давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш, тиббий профилактика тадбирларининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг кун тартибидаги масалаларга оид саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.



Post Comment