Марғилонда таълим муассасаларидаги ўрганишларнинг мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси топшириғи асосида олий ва профессионал таълим муассасаларида ўтказилаётган ўрганишлар доирасида Марғилон шаҳридаги 4-сонли техникумда ҳам тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ахборот очиқлиги ҳамда таълим олувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўрганишларнинг асосий мақсад ва вазифалари, уларни ўтказиш тартиби ҳамда жамоатчилик мониторингининг аҳамияти тушунтирилди. Бундай тадбирлар таълим муассасалари фаолиятига аралашиш ёки текширув ўтказишни эмас, балки мавжуд шароитларни ўрганиш, таълим олувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилгани таъкидланди.
Тарғибот тадбири ёшларнинг истеъмолчилик ҳуқуқлари борасидаги хабардорлигини ошириш, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини билиши ҳамда мавжуд масалалар юзасидан тегишли тартибда мурожаат қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.



Post Comment