Зиё масканлари сони яна биттага ортди

Зиё масканлари сони яна биттага ортди

Федерация томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сонли қарори ва «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус»лари доирасида қуриб ишга туширилган «Истеъмолчи кутубхонаси» сони яна биттага кўпайди.

Шу кунга қадар, Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманларида “Истеъмолчи кутубхонаси”, Фарғона вилоятининг Риштон, Бағдод ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида “Истеъмолчилар уйи” фаолияти йўлга қўйилган эди.
Юқоридаги ташаббус доирасида Фарғона туманида амалга оширилган лойиҳанинг ўзига хос жиҳати бу ерда “Истеъмолчи кутубхонаси”, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биноси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча майдонни ўзида мужассам этган яхлит “Истеъмолчилар уйи” комплекси вужудга келганлигидир.

«Истеъмолчилар уйи»ни очилишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж. Саримсоқов бошчилигидаги федерация марказий аппарати масъуллари, Фарғона тумани ҳокими И.Носиров бошчилигида туман ҳокимлиги масъуллари, Федерация тизимининг вилоят ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin