Сотувчига танга пулни тўловга қабул қилиш ёки қилмасликни ўз билганича ҳал қилиш ҳуқуқи берилмаган

Сотувчига танга пулни тўловга қабул қилиш ёки қилмасликни ўз билганича ҳал қилиш ҳуқуқи берилмаган

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Бағдод туманида яшовчи фуқаро Ғ.Б.нинг автомобилларга метан ёқилғиси қуйиш шоҳобчасида 1000 сўмлик танга пулларни тўловга қабул қилишни рад қилингани юзасидан Федерациянинг ишонч телеофнига қилган мурожаати ўрганилди.

Фуқаронинг билдиришича, Риштон туманида жойлашган автомобилларга метан газини тўлдириш шоҳобчасига ўз автомобилига ёқилғи қуйиш мақсадида кирган. Тўлов учун ёнида бўлган 28 та минг сўмлик тангалар билан ҳисоб-китоб қилмоқчи бўлган. Лекин шоҳобчанинг масъул ходими улар танга пулни тўловга қабул қилмасликларини маълум қилгач, ўртада низо келиб чиққан. Шундан сўнг у мазкур ҳолат юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида шоҳобча масъуллари, хусусан ўша кунги низо келиб чиқишига сабаб бўлган ходим билан учрашилиб, мамлакатимиз ҳудудида миллий тўлов воситаси бўлган пул бирлигимизни жорий қилиниши, у тўловга яроқли ҳолатда бўлганда қандай кўринишда (қоғоз банкнота, танга) ва қандай номиналда бўлишидан қатъий назар тўловга қабул қилиниши шартлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Шоҳобча ходими Ж.И. миллий пул бирлиги, жумладан тангаларни ҳеч қандай чекловларсиз тўловга қабул қилишларини, ўша кунги ҳолатда тушунмовчиликни келиб чиқишига нима сабаб бўлганлигини ва бундай ҳолат келгусида такрорланмаслигини ўз тушунтириш хати билан ўрганишга тақдим қилди. Ўрганиш якунлари бўйича мурожаат эгасига ёзма равишда жавоб хати юборилди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман жамияти мутахассиси

Post Comment