Ko‘rsatilmagan xizmat haqi chegirilib, qarzdorlik bartaraf qilindi

Ko‘rsatilmagan xizmat haqi chegirilib, qarzdorlik bartaraf qilindi

Риштон туман М.Топволдийев маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро У.И. маиший чиқиндиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи корхона хизматларидан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Истеъмолчи мурожаатида маҳаллалари ҳудудига маиший чиқиндиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи “Agro Rishton ta’mir servis” МЧЖга қарашли махсус техникалар у истиқомат қиладиган кўчага кириб, чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини кўрсатмаган бўлсада, унинг хонадонига бу борада 162 000 сўм қарздорлик ҳисоблангани, қарздорликни бартараф қилиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилганлигини маълум қилади ва масалага қонуний ечим топилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман жамияти томонидан корхонага сўров хати киритилганида, корхонадан ҳолат фуқаронинг хонадонига бориб ўрганилганлиги, ҳақиқатда ҳам у истиқомат қиладиган кўчага корхонанинг чиқинди ташиш машинаси кира олмаслиги, шундан келиб чиқиб унга нисбатан ҳисобланган қарздорликни ҳам бартараф этилганлигини тасдиқловчи жавоб хати олинди.

Мурожаатни ўрганиш доирасида томонларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юқоридаги каби ҳолатларда тузиладиган оммавий шартномалар ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Хусниддин Латипов,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin