Хонадонга суюлтирилган углеводород гази етказиб берилди

Хонадонга суюлтирилган углеводород гази етказиб берилди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қизилтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Т.нинг хонадонига суюлтирилган углеводород гази ўз вақтида етказиб берилмагани хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида ҳудудга суюлтирилган углеводород гази етказиб бериш, ҳақиқатан ҳам, бироз кечикканлиги, кейинроқ суюлтирилган газ баллонларини алиштириш ишлари олиб борилган кунда фуқаро хонадонида ҳеч ким бўлмаганлиги сабабли уларнинг газ баллонлари яна алмаштирилмасдан қолиб кетганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари давомида фуқаро хонадонига суюлтирилган газ баллони етказиб берилиб, муаммони бартараф қилинишига эришилди.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin