Ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги янги автотранспорт воситасига давлат рақамини олиш ишларини чўзилиб кетишига сабаб бўлган
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юқори Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ботировнинг 2 ой олдин 45 000 000 сўмга харид қилинган автотранспорт воситаси (мотоцикл, тиркама, агрегат)ни сотувчи томонидан ҳужжатлари тўлиқ тақдим қилинмагани оқибатида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида рўйхатга қўя олмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “F. P. S.” МЧЖдан жорий йилнинг 15 март кунида FV-0036-сонли шартнома асосида LOCHIN LC 300 CC русумли автотранспорт воситаси (мотоцикл, тиркама, агрегат)ни харид қилган. Лекин сотувчи томони янги автотранспорт воситасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тақдим қилинадиган маълумотнома ҳужжатини тўлдиришда хатоликка йўл қўйгани сабабли, харидор қўлига ундан ташқари қолган барча ҳужжатларни топшириб, кейинчалик тўғрилаб берилиши ваъда қилинган.
Ўрганиш давомида ушбу камчиликни тезкорликда бартараф этилишига ва истеъмолчига берилиши лозим бўлган ҳужжат тўғрилаб берилиб, унинг томонидан давлат рақами олиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига киритилди.
Шавкатжон Саидов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment