Аҳоли билан мулоқотлар доирасида уларнинг истеъмол соҳасига оид муаммолари ҳам бартараф этиб берилмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари амалдаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш мақсадида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларига ташрифлари доирасида аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқотда бўлишлари жараёнида, фуқаролардан истеъмолчилик соҳасига оид ёзма ва оғзаки шакллардаги мурожаатлар ҳам қайд қилиб олиниб, уларни ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чора-тадбирлари кўриб борилади. Шундай мурожаатлар бири шаҳарнинг А.Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан келиб тушган эди.
Мурожаатда фуқаролар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги оқава сув тармоғида юзага келган носозлик ва уни бартараф этиш ишлари пайсалга солинаётганлигидан шикоят қилганлар. Шаҳар жамияти томонидан ушбу ҳолат юзасидан ичимлик суви таъминоти корхонасига алоқа хати киритилгач, муаммони тезкорликда бартараф қилинишига эришилди.
Худди шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи А.Т.нинг яшаб турган хонадонига нисбатан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар бўйича 174 501 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланаётгани юзасидан қилган мурожаати ҳам ўрганилиши жараёнида истеъмолчининг мурожаатида келтирилган важлар исботини топди ҳамда нореал қарздорлик суммасини унинг зиммасидан соқит қилинишига эришилди.
Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
Post Comment