Қўштепада тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Федерация Устави, ички тартибий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ҳудудда истеъмолчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш юзасидан тизимли асосда ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман жамияти ходимлари ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда бўлиб, ишчи ходимлар ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тарғиботини олиб бормоқдалар. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лойсон, Қоражийда, Солижонобод ва 96-оилавий шифокорлик пунктлари тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирлари шулар жумласидандир.
Тадбирлар доирасида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган – Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиялари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари фаолияти, мазкур ижтимоий ҳаракатда иштирок этиш ва Федерацияга аъзоликнинг ижобий томонлари ҳам атрофлича тушунтирилиб, ушбу муассасаларда Федерациянинг бошланғич ташкилот (таянч гуруҳ)лари фаолияти йўлга қўйилди.
Маърифатхон Саидова,
туман жамияти раиси.
Post Comment