Харид қилинган IPHONEда нуқсон аниқлангани сабабли сотувчига қайтарилди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туманнинг “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи F.T.нинг харид қилинган мобил телефондан кафолат муддатида фойдаланиш жараёнида нуқсонлар кузатилгани ҳамда ва сотувчи уни бепул таъмирлаб ёки янгисига алмаштириб бермаганлиги сабаб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у туман ҳудудида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган С.А. га қарашли савдо дўконидан IPHONE 14 PRO русумли мобил телефонни 8 590 000 сўмга харид қилган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай , телефонда нуқсонлар кузатилиб, яхши ишламай қўйганидан сўнг, сотувчига бу борадаги эътирозларини билдирган бўлсада, мурожаати ижобий ечим топмаган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида сотувчи С.А.га Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 13-17 моддалари бўйича тушунтиришлар берилгач, сифатига эътироз билдирилган товар истеъмолчидан қайтариб олиниб, унинг учун тўланган пул суммаси истеъмолчига қайтарилди.
Исомиддин Аббосов,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment