Наврўзи олам муборак бўлсин

Ҳурматли юртдошлар! Она диёримизга Наврўзи олам кириб келмоқда. Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш байрамидир. У ўзида минг бир тарихни мужассам этган, инсонларни меҳр-мурувватга, диёнатга бошлаган, адолат ва инсонийлик тамойилини намойиш этган қутлуғ айёмдир.

Барчангизни ушбу айём билан табриклаб, ўзимизнинг қалбимиздаги энг самимий тилакларимизни изҳор этамиз. Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин. Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳудудий бирлашма жамоаси