Хатолик бартараф қилинди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган Дўстлик шаҳарчаси Равон кўчасида яшовчи З.Дусатова «Сувоқова» ДУК шаҳар филиали ва шаҳар почта алоқа тармоғи томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан ўз эътирозларини билдирганди.
Истеъмолчи мурожаати асосида ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчининг 2016 йилда совук сув учун тўлаган 23000 сўм тўлови компьютер базасига тушмай қолиши натижасида, бугунги кунга келиб пенялари билан 63500 сўм қарздорлик юзага келганлиги маълум бўлди. «Сувоқова» корхонаси томонидан ўтказилган қайта ҳисоб-китоб ишлари натижасида мазкур қарздорликни истеъмолчи зиммасидан соқит қилинишига эришилди ва жорий йилнинг шу куни ҳолатига қарзи йўклиги ҳакида маьлумотнома олинди.
Ўрганиш ишлари давомида 2016 йилда истеъмолчи томонидан почта алоқа тармоғи кассаси орқали фойдаланилган электр энергияси тўлови учун тўлаган 25000 сўм пул маблағи ҳам хатолик натижасида, истеъмолчи З.Дусатованинг № 9…62 абонент ҳисоб-рақамига эмас, бошқа абонент (№ 9..52) ҳисоб рақамига ўтиб қолган. Ўрганиш жараёнида мазкур хатоликни ҳам бартараф этилишига эришилиб, истеъмолчи ҳуқуқи тиклаб берилди.
Шаҳноза Валиева
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти раиси
(юқорида иллюстратив фото)
Отправить комментарий