2019 йил якунлари

2019 йил якунлари

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида 4 та шаҳар ва 15 та туман жамиятлари фаолият олиб бормоқда. Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан 2019 йил давомида давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда 674 та давра суҳбатлари ва 595 та ўқув семинарлари ташкилланди.
“Истеъмолчи ва унинг ҳуқуқлари” сарлавҳаси остида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар таъминланоқда. Жумладан, радиоканаллари орқали 126 та эшиттиришлар, телевидение орқали 90 та кўрсатувлар намойиш этилди, марказий рўзномаларда 162 та, вилоят, туман (шаҳар) рўзномаларида 222 та мақолалар билан чиқишлар ташкилланди.
Федерациянинг Халқ банки, Кафолат суғурта компанияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Микрокредитбанк АТБ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Статистика қўмитаси, Ўзавтойўл давлат қўмитаси, Ўзагросервис АЖ, Ўзагросуғурта АЖ, Ветеринария қўмитаси, Ипотекабанк, Саноатқурилиш банк, Қишлоққурилиш банк, Ўздонмаҳсулот АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан имзолаган чора-тадбирлар режаси асосида мазкур ташкилотларнинг вилоят бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430 сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг таянч гуруҳи (бошланғич ташкилот)ларини ташкил этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлари режаси асосида ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.
2019 йилнинг 16 февраль кунида ҳудудий бирлашма ҳамда Ўзбекистон ЁИ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тасдиқланган “2019 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг” 1-бандида режалаштирилган “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ҳудудий бирлашма раиси А.Рахмоналиевнинг тизим ёшлари, Федерациянинг таянч гуруҳлари ёшлари вакиллари ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари фаоллари билан учрашуви ўтказилди. Учрашув Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ўтказилиб, Федерациянинг вилоятдаги таянч гуруҳлари аъзолари ичидан энг фаол 19 та туман ва шаҳар фаол ёшлари ҳудудий бирлашманинг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир тўғрисида вилоят тедерадиокомпанияси орқали ахборот материали берилди.
Ҳудудий бирлашманинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда имзолаган “2019 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”нинг “15 март “Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар жамоаларидан иборат таркибда “Брейн ринг” интеллектуал-ўйинини ўтказиш” тўғрисидаги 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида интеллектуал-ўйин Низоми ишлаб чиқилди. Интеллектуал ўйинда Фарғона давлат университетининг “Consumers”, Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейини “Qalqon”, ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар кенгашининг “Farg`ona yoshlari” жамоалари иштирок этдилар. Интеллектуал ўйин натижаларига кўра, Фарғона давлат университетининг “Consumers” жамоасига биринчи, Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейини “Qalqon” жамоасига иккинчи ва ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар кенгашининг “Farg`ona yoshlari” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга ҳудудий бирлашма ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан 2019 йилнинг 13 март кунида “15 март Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий бўлинмаси Мажлислар залида ташкилланган “Истеъмолчи ҳуқуқи – кеча, бугун ва эртага” мавзусидаги давра суҳбатида ҳудудий бирлашма, рақобат бошқармаси ва стандартлаштириш ва метрология бошқармаси вакилларининг соҳага оид маърузалари тингланди. Тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган давлат органлари ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан 30.06.2019 йил кунида Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси ўтказилди. Акцияда вилоятдаги айрим нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ҳудудий бирлашма масъуллари ҳам иштирок этдилар. Тадбир доирасида болажонларнинг ҳуқуқий билим асосларидан қанчалик хабардорлиги тест усулида синаб кўрилди. Шунингдек, уларга гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар берилиб, ижроси мутахассислар томонидан баҳоланди. Тадбир якунларига кўра, ҳар бир иштирокчига Адлия бошқармаси ва ҳудудий бирлашма масъуллари томонидан турли бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп китоблар совға қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус»лари асосида федерация томонидан жойларда “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Федерация тизимидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб, Олтиариқ туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” бунёд этилиб, ишга туширилганди. Кутубхона бугунги кунда туман аҳолиси, аввало ёшлар учун ўзининг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Юқоридаги лойиҳа асосида Риштон туманида амалга оширилган ишлар натижасида республикамизда иккинчи, лойиҳанинг ўзига хослиги бўйича республикада биринчи бўлган “Истеъмолчилар уйи” барпо этилди. Унинг ўзига хослиги, “Истеъмолчи кутубхонаси” билан бир жойда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биноси ҳам жойлашган. «Истеъмолчилар уйи»ни очилишида Федерация раиси Ж. Саримсоқов бошчилигидаги федерация марказий аппарати масъуллари, тизимнинг вилоят ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар, Риштон туман ҳокимлиги маъсуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маълумки, 2002 йил 28 ноябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилинган, Бағдод туманида қуриб битказилиб ишга туширилган “Истеъмолчилар уйи” 28 ноябрь кунида очилиб, мазкур муҳим санага бағишланди. Очилиш маросимида Федерация раиси Ж.Саримсоқов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.
2019 йилнинг 10 декабрь кунида Фарғона тумани маркази Водил қишлоғида навбатдаги “Истеъмолчилар уйи” қурилиб ишга туширилди. Натижада бу ерда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биноси ва “Истеъмолчи кутубхонаси”дан иборат комплекс вужудга келди. Икки қаватли бинонинг иккинчи қавати эса тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар учун мослаштирилди. Ҳозирда бу ерда тикувчимлик цехи фаолияти йўлга қўйилиб, 10 та янги иш ўринларини ташкил қилинишиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ва Федерациянинг ички меъёрий ҳужжатларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш натижалари бўйича тегишли органларга тақдим этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш ишлари давом эттирилмоқда.
2019 йил мобайнида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларига тўғридан-тўғри фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар (3-илова) сони 580 тани ташкил қилиб, уларнинг 474 таси ёзма, 103 таси оғзаки ва 3 таси электрон шаклда келиб тушди. Мурожаатларнинг 117 таси савдо соҳаси, 115 таси газ таъминоти, 120 таси электр энергияси таъминоти, 78 таси сув таъминоти, 54 таси коммунал соҳа бўйича, 3 таси соғлиқни сақлаш бўйича, 22 таси хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси, 24 таси транспорт бўйича, 9 таси алоқа (ва интернет) соҳаси, 38 таси эса бошқа соҳалардаги масалалар юзасидан келиб тушди. Жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига 580 та мурожаатнинг 571 таси тўлиқ ва ўз муддатларида кўриб чиқилиб, 584 млн 904 минг 915 сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этиб берилди. Шундан 20 та мурожаат назорат органлари ёрдамида ҳал қилиниб, 39 млн 176 минг 620 сўм маблағ, 15 та мурожаат суд орқали ҳал этилиб, 15 млн 452 минг 563 сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди.
Бундан ташқари, юқори турувчи идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳудудий органларга юборилган ва ўрганилган мурожаатлар (3.1-илова) сони 182 тани ташкил қилиб, шуларнинг 11 таси ёзма, 105 таси оғзаки (98 таси 1091 қисқа рақамли ишонч телефони, 7 таси бошқа турда) шаклда, 66 таси электрон шаклда (7 таси Бош прокуратура, 6 таси Халқ қабулхонаси, 43 таси Президент ишонч телефони, 9 таси Президент веб-сайти, 1 таси Президент почтаси орқали, яъни жами 53 таси Президент портали) келиб тушди. Шуларнинг 65 таси савдо соҳаси, 23 таси газ таъминоти, 33 таси электр энергияси таъминоти, 10 таси сув таъминоти, 7 таси коммунал соҳа бўйича, 28 таси хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси, 5 таси транспорт, 6 таси алоқа (ва интернет) соҳаси, 6 таси эса бошқа соҳалардаги масалалар юзасидан келиб тушди. Ушбу йўналиш бўйича келиб тушган 182 та мурожаатнинг 181 таси тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб чиқилиб, 88 млн 675 минг 559 сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди. Шундан битта мурожаат назорат қилувчи органлар ёрдамида ҳал қилинган.
Федерация раисининг 2017 йил 6 февраль кунидаги 6-и/ч-сонли буйруғига асосан ташкил қилинган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари фаолияти давом эттирилмоқда. Жорий йил давомида мазкур маслаҳатхоналар томонидан жами 824 нафар истеъмолчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан, 136 та коммунал хўжалик, 80 та савдо, 38 та соғликни сақлаш, 124 та газ таъминоти, 52 та сув таъминоти, 25 алоқа, 37 та транспорт, 129 та электр таъминоти ва 203 та ҳолатда бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлиб, қонун талаблари бўйича тушунтириш берилган таклифлар сони 730 тани ташкил қилди, масалани ижобий ҳал қилиш учун давлат ва назорат органларига мурожаат қилиш юзасидан 52 та ва судга мурожаат қилиш юзасидан 6 та ҳолатда тушунтиришлар берилди.
Аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва манзилли ҳал этилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида жойларда ўтказилаётган сайёр учрашувлар давомида аҳоли (истеъмолчи)ларнинг электр энергияси етказиб берилишини чеклаш ва узиб қўйилиши бўйича қилинаётган мурожаатларни ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ҳукумат қарорлари талаблари асосида ҳудудларда аҳолига электр энергия етказиб берилиши борасида юзага келаётган муаммоларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига таклиф киритиш мақсадида Федерациянинг 27.12.2018 йилдаги 49 и/ч-сонли буйруғи билан 2019 йилнинг 4-14 январь кунлари жамоатчилик назорати тартибида (электр энергиясини огохлантиришсиз чеклаш ёки узиб қўйилиши ҳолатлари кузатилаётган ҳудудларда танланма асосида) тиббиёт муассасаларида кузатув-ўрганишлар ўтказилди.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 11 мартдаги 12-и/ч-сонли буйруғига асосан ҳудудий бирлашма иш режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда ишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида қурилаётган намунавий уй-жойлар сифатини ўрганиш мақсадида мазкур уйларда истиқомат қилаётган аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровномада намунавий уй-жойларда истиқомат қилаётган 600 нафар фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 8 апрелдаги и/ч 17-сонли буйруғи хамда иш режасига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасида жамоатчилик назорати субъектларига белгилаб берилган ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда, автомобил йўллари соҳасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда бу борадаги Ҳукумат қарорлари талабларини ижросини таъминланиши ҳолатларини жамоатчилик назорати тартибида таҳлилий-ўрганиш ҳамда ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровномада 1140 нафар фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 10 июндаги 21-и/ч-сонли буйруғи асосида Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти туман ва шаҳар участкалари томонидан аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ўрганиш бўйича жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганиш ишлари доирасида аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномада 1140 нафар вилоят аҳолиси иштирок этди.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 19 июнь кунидаги 22 и/ч-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунининг 15-моддаси жамоатчилик назорати субъктларига белгилаб берилган ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда, молиявий истеъмол кредити соҳасида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминланиши юзасидан таҳлилий-ўрганиш ишлари ўтказилди. Сўровномада 1100 нафар респондент иштирок этди.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 15 июль кунидаги 26 и/ч-сонли буйруғига асосан, Фарғона вилоят хикимлигининг тасдиқлаган тақсимотига кўра, Давлат ресурслари ҳисобидан ажратиладиган ун маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганиш ишлари ўтказилди. Сўровнома ишлари билан 970 нафар респондент қамраб олинди.
Ҳудудий бирлашманинг 2019 йил 22 июль кунидаги 29 и/ч-сонли буйруғига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунининг 15-моддаси жамоатчилик назорати субъектларига белгилаб берилган ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда, аҳолига истироҳат боғларида кўрсатилаётган хизматлар соҳасини жамоатчилик назорати тартибида таҳлилий ўрганиш ишлари зтказилди. Сўровномада 724 нафар респондент ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг 2019 йил 5 февраль кунидаги “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий ижро этувчи органлари раҳбарларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқотларини ташкил этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 7-и/ч-сонли буйруғига асосан ҳудудий бирлашма раисининг ҳудудларда аҳолининг муаммоларини тизимли уйма-уй юриб ўрганиш ва уларни ҳал этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича график ишлаб чиқилди.
Жорий йил мобайнида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарлари томонидан жами бўлиб 1127 нафар аҳоли (фуқаролар) билан мулоқотлар ўтказилди. Шулардан, 328 таси уй-жой коммунал масалаларида, 85 таси савдо масалаларида, 51 таси соғликни сақлаш, 17 таси алоқа, 27 таси транспорт, 45 таси сервис хизмати кўрсатиш бўйича, 36 таси таълим масалаларида, 538 таси бошқа соҳалар бўйича билдирилган муаммо, камчилик ва ёки билдирилган таклифлардан иборатдир. Шундан 533 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган.
Фарғона вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари худудий бирлашмаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини оширишга доир маънавий-маърифий ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin