Истеъмолчи икки миллион сўмдан ортиқроқ зарар кўриши мумкин эди
Қувасой шаҳрининг Исфайрам маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фукаро А.А. жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳукукларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ягона ишонч телефонига мурожаат қилиб, хонадонига ўрнатиш учун сотиб олинган шиферларни нуқсонли чиққанлигини айтиб, юзага келган ҳолат бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Маълум бўлишича, истеъмолчи жорий йилнинг февраль ойида “Хрезотил” корхонасидан жами 240 дона саккиз тўлқинли шифер маҳсулотини 7 200 000 (етти миллион икки юз минг) сўмга сотиб олган. Орадан вақтлар ўтиб, хонадон эгасининг буюртмаси асосида усталар шиферларни томга чиқариб қоқиш ишларини бошлаб юборганлар. Лекин усталар ишни ниҳоясига етказмасдан ёмғир бошлаб, ёмғирдан сўнг томга қоқилган шиферлардан 63 таси дарз кетган. Буни кўрган усталар ишни тўхтатишга қарор қилганлар, шу пайтда томга қоқилиши керак бўлган яна 25 дона шифер қолган экан.
Ўтказилган ўрганиш ишлари давомида корхона масъуллари ҳам иштирок этиб, жами сотиб олинган маҳсулот икки партиядан иборатлиги, уларнинг дарз кетган қисми, яъни 63 таси, шунингдек қоқилмасдан пастда қолдирилган яна 25 таси бошқа партияда чиққан маҳсулот эканлигини тасдиқладилар ва истеъмолчи томонидан сотиб олинган бу партиядаги товарни тўлиқ алмаштириб беришга қарор қилинди. Оқибатда истеъмолчининг 2 640 000 (икки миллион олти юз қирқ минг) сўм миқдорида зарар кўришини олди олинди.
Шаҳноза Валиева
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти раиси
(хонадонда олинган расм)
Post Comment