Сизни истеъмолчи сифатида нима муаммолар қийнамоқда?

Сизни истеъмолчи сифатида нима муаммолар қийнамоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда ўқитувчининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролини ошириш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш баробарида фарзандларимизга берилаётган таълим сифатини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудий бирлашма ҳам ана шу хайрли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида ўқитувчиларнинг истеъмолчи сифатидаги муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли идораларга киритиш мақсадида вилоятимиз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ўқитувчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 28, 43, 52-сонли умумтаълим мактабларида ташкилланган ўқув семинарларида ўқитувчиларга мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериш, семинар иштирокчиларини соҳага оид қонунчилик янгиликлари билан таништириш, уларни истеъмолчи сифатида мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол бўлишга чақириш билан бир қаторда, улар ўртасида ижтимоий сўровнома ишлари ҳам ўтказилди.

Юқоридаги тадбирлар доирасида Федерациянинг мазкур ўқув муассасаларидаги аъзоларига янги намунадаги аъзолик билетлари ҳам топширилди. Туман жамияти томонидан мазкур йўналишдаги тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Марғуба ОЛТИБОЕВА

Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin