Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни таъмирлаш даврида фойдаланиб туриш ўрнига учун худди шундай товар бериб турилади, айрим ҳоллар бундан мутасно

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни таъмирлаш даврида фойдаланиб туриш ўрнига учун худди шундай товар бериб турилади, айрим ҳоллар бундан мутасно

Кафолат муддатида товарда нуқсон топилса, истеъмолчи уни бепул таъмирлашни талаб қилишга ҳақли. Қонунчиликда узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар таъмирлашга қабул қилинганда харидорга шу даврда фойдаланиб туриш учун худди шундай товар бериб туриш мажбурияти бор. Айтайлик, телевизорни сервис марказида таъмирлаш даврида истеъмолчига фойдаланиб туриш учун худди шундай телевизор бериб турилиши унга қонун яратиб берган катта имконият ва қулайликдир.

Бироқ бу талаб барча узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга татбиқ этилмайди. Чакана савдо қоидаларининг 2-иловасида айнан қайси товарларга бу талаб қўлланилмаслиги аниқ кўрсатилган. Рўйхатга автомобиллар, мебел, айрим маиший электр приборлари, заргарлик буюмлари каби товарлар киритилган.

Бундай истисно киритилишининг асосий сабаби — ушбу рўйхатдаги товарларнинг хусусияти билан боғлиқ. Бу ерда уларнинг қиммат, катта ҳажмли ёки ўрнатиш-олиб ташлаш жараёнлари кўп вақт ва ресурс талаб қилишидан, шунингдек, баъзи моделлар доимий айланма захирада бўлмаслиги ҳам мумкинлигидан келиб чиқилган. Автомобилингизни таъмирлаш даврида Сизга миниб туриш учун автомобил бериб турилиши сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи учун мураккаб вазифалардан бўлса, инсоннинг шахсий гигиенаси билан боғлиқ бўлган электрбритвани ўрнига бошқа бир электробритвани бериб турилиши гигиена қоидаларига ҳам тўғри келмаслиги мумкин.

Шу боис, қонун бундай товарлар бўйича сотувчининг ортиқча мажбуриятга тушиб қолишини олдини олиш ва амалиётни енгиллаштириш мақсадида истиснолар белгилаган. Лекин бу истеъмолчи ҳуқуқлари чекланади дегани эмас: унда нуқсон бартараф этилиши, товар алмаштирилиши ёки пул қайтарилиши ҳуқуқи тўлиқ сақланиб қолади.

Шерзод Мухамов,
Бағдод туман жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin