Сотувчи истеъмолчидан олиб қўйилган скутер қайтариб олиб берилди
Ўзбекистон туманида яшовчи У.Б. прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилиб, шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилган скутерини сотувчи томонидан олиб кетилганлиги, ҳолатни ўрганиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди. Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, масалани истеъмолчи фойдасига ҳал этилишига эришилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи тумандаги “N. L. T.” МЧЖ савдо дўкони билан 01.06.2025 йил кунида шартнома имзолаб, унга кўра, шартнома қиймати 17 916 034 сўм бўлган скутерни нархини бир йил давомида бўлиб тўлаш шартларида харид қилишга келишган. Бироқ олди-сотди жараёнида шартномада кўрсатилган скутерни эмас, савдо дўкони сотувчиси билан келишиб, ундан нархи 1 250 000 сўмга қимматроқ бўлган скутерни олган. Шартномадан ошиқча бўлган сумманинг 500 000 сўмини ўрнида тўлаб, қолган 750 000 сўмини кейин келтириб беришни ваъда қилган. Томонлар ўртасида келиб чиққан низога сабаб айнан ўша қолган 750 000 сўм пулни истеъмолчи вақтида тўлай олмаганидан сўнг келиб чиққан. Сотувчи вақтида бажарилмаган мажбурият эвазига скутерни қайтариб олиб қўйган.
Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги қонунчилик талабларини тушунтирилиши баробарида, истеъмолчи скутер олиб қўйилган вақтгача бўлган орқалиқда муддатли тўлов бўйича тўловларни тўлаб келганлиги, ваъда қилинган сумма ҳамда юзага келган қарздорликларни бартараф этиши бўйича олаётган қўшимча мажбуриятлари юзасидан сотувчи билан музокаралар олиб борилди. Унинг якунларига кўра эса, истеъмолчига ўз мажбуриятларини бажариши учун имконият берилиб, скутер қайтариб берилди.
Дилшоджон Рассаев,
жамият мутахассиси.



Post Comment