Бешариқ туман жамияти ҳам табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларидан четда тургани йўқ

Бешариқ туман жамияти ҳам табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларидан четда тургани йўқ

Жорий йилнинг 1-май куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Бешариқ туманининг “Ворух Дашт” ва “Янгиқўрғон” МФЙларидаги айрим ҳудудлар, шу жумладан 44-умумтаълим мактаби ҳам ёмғир сувларидан талофат кўрган эди.

Айни пайтда 44-мактаб ҳудудида кучли ёмғир талофатлари бартараф этилиб , ҳозирда сўнгги ишлар, яъни ободонлаштириш, ички ариқ ва коллекторларни тозалаш ва тартибга келтириш, мактаб ҳовлиси ва унга туташ бўлган боғ майдонларини тозалаш ишлари ҳашар усулида амалга оширилмоқда.

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ҳам мазкур мактабда бўлишиб, Федерациянинг мазкур таълим муассасасида ташкилланган бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, мактаб раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб, ҳашарчиларга кунлик тушлик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердилар.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin