Хавфсиз харид қилиш бўйича истеъмолчига 10 тавсия
Ҳар куни харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига эътибор бериш – ўзингиз ва оилангиз саломатлигини асрашнинг энг муҳим шартларидан биридир.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ўтказилган жамоатчилик мониторинглари шуни кўрсатдики, айрим савдо шохобчаларида яроқлилик муддати, маркировка, нарх ёрлиқлари ва сақлаш шароитларига оид камчиликлар ҳали ҳам учраб турибди.
Харид қилишдан олдин қуйидагиларни албатта текширинг:
– Маҳсулотнинг яроқлилик муддатини кўринг.
– Нарх ёрлиғи ва маҳсулот номи мослигини текширинг.
– Давлат тилидаги маркировка мавжудлигига эътибор беринг.
– Қадоқнинг бутунлиги ва ташқи кўринишини текширинг.
– Тез бузиладиган маҳсулотлар совуткичда сақланаётганига ишонч ҳосил қилинг.
– Очиқ ҳолда сотилаётган маҳсулотларнинг ҳимояланганлигига эътибор қаратинг.
– Йодланган туз ва сертификатланган маҳсулотларни танланг.
– Шубҳали маҳсулотларни харид қилишдан сақланинг.
– Хариддан сўнг чекни сақлаб қўйинг.
– Ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда бефарқ бўлманг, мурожаат қилинг.
Эсда тутинг! Харид пайтидаги бир неча дақиқалик эътибор сизни сифатсиз маҳсулот, ортиқча харажат ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан асраши мумкин.



Post Comment