Хавфсиз танлов қилиш бўйича истеъмолчига 10 тавсия (инфографика)

Хавфсиз танлов қилиш бўйича истеъмолчига 10 тавсия (инфографика)

Дўкон, дорихона, ўқув маркази ёки хизмат кўрсатиш шохобчасига кирганингизда энг аввало нимага эътибор берасиз?

Аслида, истеъмолчи сифатида тўғри, аниқ ва тушунарли ахборот олиш – Сизнинг қонуний ҳуқуқингиздир.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ўтказилган жамоатчилик мониторинглари айрим объектларда ташқи ёзувлар, реклама матнлари, нархлар, алоқа маълумотлари ва бошқа муҳим ахборотларни жойлаштиришда камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.

Шу сабабли Сиз учун “Хавфсиз танлов қилиш бўйича истеъмолчига 10 тавсия” инфографикасини тайёрладик.

Унда қуйидаги муҳим тавсиялар ўрин олган:
– давлат тилидаги ахборотга эътибор беринг;
– реклама ва ваъдаларнинг ишончлилигини текширинг;
– нарх ва хизмат шартларини олдиндан билиб олинг;
– алоқа маълумотлари ва иш вақтини текширинг;
– маҳсулот ва хизмат ҳақида тўлиқ ахборот талаб қилинг;
– ҳуқуқларингиз бузилса, бефарқ бўлманг.

Эсда тутинг! Онгли танлов – хавфсиз харид ва сифатли хизматнинг энг муҳим кафолатидир.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin