Чиқинди учун тўлаяпмиз. Аммо хизмат қаерда?
Чиқинди белгиланган вақтда олиб кетилмаяптими? Ёки хизматдан фойдаланганингизга қарамай, ҳисобингизда қарз пайдо бўлдими?
Бундай ҳолатда истеъмолчи нима қилиши керак?
– шахсий ҳисобини текшириш;
– чизмат ҳақиқатда кўрсатилганини аниқлаш;
– тўлов чекларини сақлаш;
– муаммони фото-видео орқали ҳужжатлаштириш;
– зарур бўлса, ёзма равишда қайта ҳисоб-китоб талаб қилиш.
Энг муҳими, «қарздорсиз» деган хабарни кўр-кўрона қабул қилманг. Аввало қарз қайси давр, қандай ҳисоб-китоб ва қандай хизмат асосида юзага келганини текширинг.
Видеороликда чиқинди тўплаш ва олиб кетиш хизматларида истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, қарздорлик юзага келганда амал қилиш керак бўлган 5 та оддий қадам ҳақида сўз боради.
Хизмат кўрсатилса — ҳақини тўланг.
Ҳисобда хато бўлса — ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг!



Post Comment