Маҳаллаларда истеъмолчилар ҳуқуқлари юзасидан тарғибот ва тушунтириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Маҳаллаларда истеъмолчилар ҳуқуқлари юзасидан тарғибот ва тушунтириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Тошлоқ туманидаги «Арабмозор» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг истеъмолчилик соҳасидаги ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси асосида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Мулоқотда кундалик ҳаётда истеъмолчилар дуч келиши мумкин бўлган турли вазиятлар, товар ва хизматларни харид қилишда эътиборли бўлиш, шартнома шартларини диққат билан ўрганиш ҳамда ўз ҳуқуқларини қонуний асосда ҳимоя қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Иштирокчиларга молиявий қарорларни қабул қилишда масъулиятли ёндашиш бўйича ҳам амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, семинарда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларидан хабардорлигини кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик фаоллигининг аҳамияти ҳақида фикр юритилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан тегишли тушунтириш ва тавсиялар олдилар. Бу каби учрашувлар аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва истеъмолчилик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқини билган истеъмолчи — танловида ҳам, қарорларида ҳам анча ишончли бўлади.

Post Comment