Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафи кенгаймоқда
Олтиариқ туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Федерациянинг ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкилланган таянч гуруҳлари (бошланғич ташкилотлари)да, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларида турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар, туман жамияти раиси Б.Абдурахмоновнинг сайёр қабуллари, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.
Шунинг билан биргаликда, ҳудудда жойлашган бошқа корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ҳам тизимли асосда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қўқон минтақавий темир йўл узели Олтиариқ темир йўл станцияси ишчи-ходимлари ўртасида ташкилланиб, унда ташкилот ишчи-ходимларига амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, унинг бугунги кундаги ҳолати, истиқболдаги режалар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Ўтказилган тадбир якунларига кўра, ташкилот ишчи-ходимлари истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ижроси устидан кенг қамровли жамоатчилик назоратини олиб бориш ишларида фаол иштирок этиш истагини билдирдилар.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахасси
Post Comment