Ҳеч ким меҳрдан четда қолмасин
Бугун мамлакатимизда коронавирус тарқалишини олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳудудларда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирларга оз бўлсада ҳисса қўшиш мақсадида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг таркибидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан #mehr_ulashamiz акцияси доирасида яна бир ташаббусга қўл урилди. Унга кўра, вилоятда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
– Шу кунга қадар ҳам коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш бўйича тизимимиз ташкилотлари томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди, – дейди ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Раҳмоналиев. – Ҳудудий бирлашма томонидан Фарғона шаҳар аҳолисига тиббий ниқоблар тарқатиш, кейинчалик Қувасой шаҳри, Тошлоқ, Қўштепа ва Учкўприк туманларида ушбу акцияни давом эттирилиши, шунингдек Қўқон шаҳри ва Олтиариқ туманларида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилганлиги бунга яққол мисол бўла олади.
Жойларда Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment