Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди

Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди

Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида яшовчи Ш. Ғофуровнинг Халқ қабулхонасига ичимлик сувидан нореал ҳисобланган 227 065 сўм қарздорлик юзасидан қилган мурожаати Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк туман бўлимининг мижозлар билан ишлаш базасидан олинган маълумотларга асосан истеъмолчи Ш. Ғофуров 2018 йил май ойида истеъмол қилаётган ичимлик суви учун сув ҳисоблагич ўрнатганлиги, 2018 йил апрел ойида 137 000 сўм, 2019 йил июль ойида 100 000 сўм, 2020 йил июль ойида 67 000 сўм тўловларни амалга оширганлиги аниқланди.

Мурожаатга ечим топиш, қарздорлик асосли ёки ассосиз эканлигини аниқлаш мақсадида яна бир бор “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк туман бўлимининг мижозлар билан ишлаш базасидаги маълумотлар туман жамияти ва соҳа мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганувлардан аниқланишича, 2019 йил август ойида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлимининг аҳоли назоратчилари билан ўтказилган хатлов вақтида нотўғри хатлов бўлган, яъни Ш. Ғофуров абонент рақамига 227 065 сўм қарздорлик ҳисобланган экан.

Туман жамияти аралашуви билан ушбу ноаниқликни бартараф этиш учун икки томонлама ўрганиш далолатномаси тузилиб, қарздорлик бартараф этилди.

Агар истеъмолчи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англаб етган ҳолда, вақти-вақти билан истеъмол қилинган сув учун ҳисоблагичдаги кўрсатгич бўйича корхона билан солиштириб, аниқлик киритиб турганида, бундай тушунмовчиликлар келиб чиқмаган ҳам бўлиши мумкин эди.

 

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА

Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin