Ҳиндистоннинг истеъмолчилар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
CUTS International маркази раҳбари “Sayyoh-2021” халқаро форумида иштирок этади.
Бугун, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида Ҳиндистоннинг CUTS International (Истеъмолчилар бирлиги ва траст жамияти) Истеъмолчилар фаоллиги, тадқиқот ва тренинг маркази директори Жорж Чериан ҳамда Федерация раиси Ж.Саримсоқов иштирокида видеоконференция форматида мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда, федерациянинг фаолияти йўналишлари, таркибий тузилмаси, бугунги кунда амалга ошираётган ишлари, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари хусусида сўзлаб берди. У CUTS International раҳбариятига ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашни ва шу асосда икки томонлама алоқаларни йўлга қўйишни, истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан ўзаро тажриба алмашиш ҳақида фикрлар алмашилди.
Шунингдек, Ж.Чериан Федерация Халқаро истеъмолчилар ташкилоти билан ҳамкорликда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича “Sayyoh-2021” халқаро форумини ўтказишни режалаштираётганидан хабари бор эканини ва ўз ташкилоти кенгайтирилган тартибдаги делегацияси билан иштирок этмоқчи эканини маълум қилди.
Томонлар бундан кейин мулоқотни давом эттиришга, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиб туришга ва трансчегаравий мурожаатларни биргаликда кўриб чиқиш масаласида ўзаро англашув Меморандум имзолашга келишиб олиди.
Қайд этиш жоизки, ижтимоий адолат, иқтисодий тенглик ва атроф муҳит барқарорлиги, чегаралар суверенитетини таъминлашни ўзига шиор қилиб олган CUTS International нодавлат нотижорат ташкилоти 1984 йили ташкил топган. Ташкилотнинг бошқа қароргоҳи Ражастон штати пойтахти Жайпур шаҳрида, адвокатлик маркази эса Ню-Деҳли шаҳрида жойлашган. Чет элларда 6 та маркази бор: Лусака, Замбия; Найроби, Кения; Аккра, Гана; Ханой, Вьетнам; Женева, Швейцария ва Вашингтон шаҳри, АҚШ.
CUTS International 1990 йилдан бери Халқаро истеъмолчилар ташкилоти аъзосидир.
Мулоқотда федерациянинг Қорақалпоғистон Ресбуликаси ва барча вилоят ҳудудий бирлашмаси раислари ҳам иштирок этди.
Федерация Матбуот хизмати
Post Comment