Таянч гуруҳлари билан юзма-юз мулоқот

Таянч гуруҳлари билан юзма-юз мулоқот

Тизимда эълон қилинган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида Тошлоқ туман жамияти масъуллари туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб “Ҳар биримиз истеъмолчимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

Давра суҳбатида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман жамияти раиси Э. Мирзаумаров ахборот берди. Бу борада “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари катта аҳамиятга эга эканлиги юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида юртимизда қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ ажмияти мутахассиси

Post Comment