Таълим даргоҳларида тадбирлар ўтказилмоқда

Таълим даргоҳларида тадбирлар ўтказилмоқда

Тизимда эълон қилинган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида Учкўприк туман жамиятимиз масъуллари тумандаги 46-умумтаълим мактабида “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат?” мавзусида ўқув семинар ўтказишди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жамият раиси Л. Шодмонов ва мутахассис Н. Шералиевалар батафсил жавоблар қайтаришди.

Шу куни 23-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ташкилланган “Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусидаги ўқув семинарида ҳам барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, соҳанинг долзарблиги ва бу борадаги ҳуқуқий билимнинг аҳамияти, қонун ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш, унда Федерация аъзоларининг иштироки масалаларида атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment