Мактабгача таълим даргоҳлари тарбиячилари билан учрашувлар ташкилланди
Ўзбекистон туманидаги 60 ва 61-мактабгача таълим даргоҳларида меҳнат фаолияти олиб бораётган тарбиячи ва мураббийлар иштирокида ташкилланган тадбирлар “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланди.
Тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва уларнинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериш баробарида, ана шу қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларининг тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment