Ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида тадбирлар ўтказилмоқда

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида тадбирлар ўтказилмоқда

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида “Ҳуқуқий саводхонликни ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати доирасида йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар тарғиботи ўтказилди.

Шунинг биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment