Семинарлар мактабгача таълим ташкилотларида

Семинарлар мактабгача таълим ташкилотларида

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида жойларда ўқув семинар ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқдамиз. Уларда аҳоли вакиллари фаоллик билан иштирок этиб, турмушларида дуч келаётган муаммоларни ўртага ташлаб, мутахассислардан керакли жавоблар олишаётир.

Тошлоқ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 7 ва 25-мактабгача таълим муассасаларида “Болалар – келажагимиз бунёдкори” мавзусида ташкилланган ўқув семинарлари ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Унда ташкилотларнинг педагогик жамоаси иштирок этиб, ҳуқуқий саводхонликларини оширишди.

Семинарда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Э. Мирзаумаров Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳақида батафсил тўхталиб, улардаги бола ҳуқуқлари масалаларига бағишланган бандларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек тадбирларда туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Ш. Ҳакимов ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment