Истеъмолчига юборилган СМС хабардаги қарздорлик исботини топмади

Истеъмолчига юборилган СМС хабардаги қарздорлик исботини топмади

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Водил шаҳарчаси Дилкушо МФЙ ҳудудида яшовчи О.Таниқулованинг мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида табиий газдан тўловлар бўйича қарздорлиги йўқ бўлсада, мобил телефонига СМС хабар келаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мурожаат жамият мутахассислари ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Фарғона туман бўлими масъул ходими иштирокида ўрганилиб, истеъмолчининг табиий газ учун амалга оширган тўлов қоғозлари асосида қайта ҳисоб-китоблар ўтказилди.

Ўрганиш тўловлар бўйича фуқаронинг табиий газдан қарзи йўқлигини кўрсатиб, мобил телефонга юборилган қарздорлик тўғрисидаги СМС хабар юзага келган техник хатолик туфайли содир бўлганлиги маълум бўлди. Натижада истеъмолчи асаббузарлиги ҳолатига сабаб бўлган 791 200 (етти юз тўқсон бир минг икки юз) сўм қарздорликнинг асоссиз эканлиги исботини топди.

Одилбек Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment