Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширилгач (хизматлар учун пул тўлангач), харидорга (мижозга) қайтимни турли товарлар тарзида эмас, балки нақд пулда қайтарилиши масаласида А3 форматдаги плакат тайёрланганлиги ва мазкур плакатлар вилоятимиз ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига бепул асосларда тарқатилиб, жойлаштирилаётганлигини маълум қилган эдик.
Ҳозирги кунда Федерациянинг вилоятимиздаги туман ва шаҳар жамиятлари масъул ходимлари томонидан мазкур плакатларни ҳудудларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Имкониятдан фойдаланиб, ҳурматли истеъмолчиларимиздан ўзларининг истеъмолчилик ҳуқуқларини тўғри англаб олган ҳолда, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида турли товарлар сотиб олингач (хизматлардан фойдалангач) товар (иш, хизмат)нинг пули тўланганлигини тасдиқловчи касса ёки товар чекларини, шунингдек савдони нақд пулда амалга оширганда (хизматларга пул тўланганда) қайтимини ҳам талаб қилиб олишни унутмасликни сўраб қоламиз.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment