Ҳисобот давридаги фаолият таҳлил қилинди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ҳисобот даврида фуқаролар манфаати йўлида олиб борган ишлари таҳлилига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати масъул ходимлари ҳамда жамиятнинг корхона, ташкилот ва муассасалардаги таянч гуруҳлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этишди.
Тумандаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган йиғилиш жамиятнинг ўтган даврдаги фаолиятига таҳлилий назар ташлаш, мавжуд таянч гуруҳлари билан ҳамкорликни янада ошириш масалаларига бағишланди. Жамият ходимлари томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар бўйича хисобот ўқиб эшиттирилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Маъруза юзасидан фикрлар алмашиниб, аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқларини бузилишини олдини олиш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишларга тўхталинди.
Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала, яъни Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига ҳам вакиллар сайланиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма раис ўринбосари-ижрочи директор Д.Фазылов ҳамда бошқа масъуллар ҳам иштирок этдилар.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment