Коммунал идоралар расмий сайтларидаги шахсий кабинетларни қандай баҳолайсиз?
Биз коммунал идораларнинг расмий сайтларида ташкилланган шахсий кабинетларнинг аҳоли фойдаланиши учун қанчалик осон ва қулайлиги, ишлаш самарадорлигига тегишли фикрларини билдиришини сўраб Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Фарғона вилоятидаги бўлим бошлиғи Аброр Собировга мурожаат қилдик.
– Бугунги кунда коммунал идоралар томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолига электрон хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилган. Аҳолининг барча қатламлари ушбу хизматлардан эмин-эркин ўз шахсий компьютер, ноутбук, планшет ва уяли телефонлари воситасида фойдалана оладилар, – деди А.Собиров биз билан суҳбатда.
Қуйидаги видеолавҳа орқали ушбу суҳбатни тўлиғича томоша қилишингизни мумкин.
Ғайрат Маматкулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари
Post Comment