Ҳудудий бирлашма томонидан “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”га бағишлаб ташкиланган тадбирда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари тавсиялари асосида, жойларда Федерациянинг устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда фаол ва ташаббускор бўлган Федерация аъзолари – халқ таълими тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўқитувчи ва устозлар иштирок этдилар.
Тадбир доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборотлар бериб ўтилди. Фарғона туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Наргиза Миллабоева ва Қува туманидаги 8-умумтаълим мактаби директори Ойбек Акбаровлар Федерация ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш борасидаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган меҳнат жамоаларидан ташриф буюрган ўқитувчи устозларга “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар топширилди.
Post Comment