Истеъмолчи ҳақдор бўлиб чиқди

Истеъмолчи ҳақдор бўлиб чиқди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.Қаюмовнинг истеъмол қилинган электр энергияси тўловлари бўйича ҳақдор бўлсада қарздорлик келиб чиқаётганлигини билдириб, туман прокуратурасига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш давомида фуқаро хонадонида АСКУЭ тизимида ишловчи янги электрон русумидаги ҳисоблагич ўрнатилганлиги, ўрганиш кунига ҳисоблагич кўрсатгичи 163 кВт/соат, тўловлар эса ҳисоблагичнинг 247 кВт/соат кўрсаткичига қадар амалга оширилганлиги, яъни хонадоннинг амалга оширилган тўловлар бўйича олдиндан тўловда эканлиги маълум бўлди.

Ўзини қийнаб турган масала ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлган фуқаро, истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китобида келиб чиқаётган тушунмовчиликларни бартараф қилинишини сўраб туман электр тармоқлари корхонасига бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан масала ҳал бўлмасдан келаётганлиги сабабли юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлганлиги ҳақида айтар экан, ўз ўрнида туман жамияти мутахассисларига кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик изхор қилди.

Дилобар Дадахонова 

Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment