Албатта, ҳар бир пластик карточка эгаси ўз пластик картасининг PIN-кодини мустақил киритиш ҳуқуқига эга. Карта эгалари томонидан картанинг хавфсизлигини таъминлаш учун бир неча маслаҳатларимизни тавсия этамиз:
– банк пластик картангизни учинчи шахсларнинг қўлига топшириб қўйманг, ҳаттоки савдо дўконида сотиб олинган нарсаларнинг пулини тўлаш, ошхонада чекни тўлаш ва ҳокозолар учун ҳам. Пластик картада фақатгина Сизга тегишли бўлган исм ва фамилия ёзилган, демак ўз картангиздан маблағни чиқаришга фақатгина Сизнинг ҳаққингиз бор.
– сотувчи ёки официантдан тўлов терминалини Сизга келтиришларини ёки рўпара қилишларини сўранг, шундан сўнг картанинг ПИН-кодини ўзингиз киритинг.
Post Comment