Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг аҳамияти кенг тарғиб қилинмоқда
Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан очиқ, юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Тадбирлардан кўзланган мақсад, Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган таълим муассасаларида таянч гуруҳи аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасаларда ходимлар (истеъмолчилар)ни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш, аҳолининг кенг қатламларини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилишдан иборат.
Тадбир доирасида таълим муассасалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment