Амалдаги қонунчилик асосларини тушунтириш борасидаги тадбирлар давом этмоқда
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудуддаги таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказмоқдалар. Шундай тадбирлардан бири 25-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилланди.
Тадбирда ходимларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, мазкур ҳаракатнинг аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишдаги аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида муассаса ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment