Таянч гуруҳи фаоллари билан мулоқот ўтказилди
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ҳудудларида ташкилланган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)ларида бўлиб, таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашувлар ўтказмоқдалар. Шундай тадбирлардан бири Бўзахўр оилавий шифокорлик пунктида ҳам ташкилланди.
“Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?” мавзусидаги мазкур тадбирда амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек соҳага оид янгиликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Таъкидландики, бугунги кунда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик базаси шакллантирилган, соҳага оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларига замон талабларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида турли йўналишдаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Буларга Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрсида”ги қонунида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун берилган ҳуқуқ ва имкониятларидан келиб чиқиб ўтказилаётган жамоатчилик мониторинглари, кузатувлари, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва жамоатчилик эшитувларини мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, Федерациянинг асосий фаолият йўналиши бўлган аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида турли шакллардаги маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот йўналишидаги тадбирлар ўктазиб борилмоқда. Шунинг баробарида Федерация халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўймоқда.
Мулоқот доирасида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолларининг истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди, шунингдек уларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари ҳам эшитилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман жамияти мутахассиси
Post Comment