Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ҳолидан хабар олинмоқда

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ҳолидан хабар олинмоқда

Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан жойларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш борасидаги ишлар ўрганишдан ўтказилаётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз. Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳам мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 638-сон қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш шаклларини ўз ичига олган бир қатор низомлар тасдиқланган. Шулардан бири “Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом”дир. Ушбу Низом жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилаб берган бўлиб, доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим ташкилотлари ва бу борадаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун таълим беришни ташкил этишни кўзда тутади.

Бугун Фарғона туман жамияти мутахассислари ўрганишлар доирасида 4 ва 18-умумтаълим мактабларида бўлишиб, ушбу мактаблар оталиғидаги якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin