Тиббиёт муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳудуддаги тиббиёт муассасалари ишчи-ходимлари ўртасида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?”, “Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида” каби мавзуларда турли маърифий тадбирларни ўтказмоқдалар.
Тадбирлардан кўзланган мақсад ҳудудий бирлашманинг манфаатдор ташкилотлар билан имзолаган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режалари асосида ҳудуддаги тиббиёт муассалари билан ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни йўлга қўйишдан иборатдир.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга амалдаги қонунчилик асослари, бу борадаги Ҳукумат қарорлари, уларнинг ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш каби масалаларда тушунтиришлар берилмоқда, фикр ва мулоҳазалар алмашилмоқда.
Шунинг билан биргаликда, истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш тартиблари ҳам тушунтирилмоқда.
Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси
Post Comment