Марғилонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Марғилонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Федерация топшириғи асосида жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга давлат томонидан таълим бериш борасидаги ишларни ўрганиш доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги кўзи ожиз ва кар ўқувчиларга ихтисослаштирилган таълим муассасаси Марғилон шаҳар бўлимида бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ўрганиш ишларида ўқувчи болажонларнинг таълим олишлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 638-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида”ги низом талаблари асосида шароитлар яратилганлиги ҳолатлари билан танишилди.

Истеъмолчилар муайян доираси (ушбу ўринда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болажонлар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб, Федерация топшириғи асосида ўтказилаётган мазкур жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар давомида таълим маскани ходимлари ҳамда ўқувчи болажонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тарғиботи ҳам ўтказилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin