Шартнома шартлари ижро қилиниши учунми ёки …?

Шартнома шартлари ижро қилиниши учунми ёки …?

Қува туман Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Хайдаров “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан чиқарилган қарздорлик, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатидан норозилигини билдириб, Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари мазкур мурожаатни маҳалла раиси ҳамда мурожаат эгаси иштирокида ўрганиб чиқдилар.

Истеъмолчининг фикрига кўра, у маиший чиқиндиларни олиб кетиш тартиб қоидалари бўйича ҳеч қандай тушунчага эга эмас, сабаби тумандаги “Санитар тозалаш хизмати” ходимлари ҳудудда яшовчи истеъмолчиларга бу борада тушунтириш ишлари олиб бормаганлар, маҳалла фуқаролар йиғини билан тузилган оммавий шартнома шартларига риоя этилмаслиги, чиқиндиларни жадвал асосида белгиланган кунда олиб кетилмаслиги ҳолатлари кўп кузатиляпти.

Маҳалла раисига кўра, чиқиндиларни олиб кетиш корхонаси билан 2022 йилнинг март ойида оммавий тусдаги шартнома имзоланган, корхона ҳудудга белгиланган кунда эмас, балки ҳафтанинг бошқа бир кунида келиб кетмоқда.

“Санитар тозалаш хизмати” корхонаси ўрганувга корхона ҳамда Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида тузилган шартнома нусхаси ва чиқиндиларни олиб кетиш жадвалидан нусха тақдим қилинган бўлсада, корхонадан мурожаатни ўрганиш ишларига мутахассис ажратилмади. Шартнома кўздан кечирилганда, унинг қайси санада (йил, ой, кун) тузилганлиги кўрсатилмаганлиги, бу билан шартнома қачондан бошлаб кучга кириши ҳамда мазкур ҳудуд аҳолисидан тўлов ундиришга асос бўлиши мавҳум қолганлигини кўрсатди. Шунингдек, корхона ходимлари томонидан аҳоли ўртасида чиқиндиларни олиб кетиш, тўланадиган тўловлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмаганлиги, бу билан амалдаги 5 ва 6-моддалари талаблари ижроси таъминланмаганлиги ҳам маълум бўлди.

Ўрганиш якунларига кўра, истеъмолчиларнинг ҳуқукларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг тегишли талабларини бузилиши ҳолатлари юзасидан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига  қонуний чора-тадбирлар белгиланишини сўраб алоқа хати юборилди.

Феруза Умурзақова

Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

фото Advice.uz

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin